Жаҳон | 12:25 / 27.11.2023
4688
3 дақиқада ўқилади

Руминия ва Болгарияда довул: юзлаб шаҳар ва қишлоқлар электрсиз қолди

Қора денгиз минтақасида кучли қор ёғиши натижасида бир неча киши ҳалок бўлди, юзлаб аҳоли пунктлари электр таъминотисиз қолди, йўл ҳаракати тўхтади.

Фото: AP

Руминия ва Молдованинг шарқий қисмида кучли қор ёғиши ва қор бўрони оқибатида юзлаб аҳоли пунктлари электр таъминотидан узилиб қолди, айрим миллий автомагистралларда транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган. Молдовада 26 ноябр, якшанба куни ноқулай об-ҳаво 40 ёшли эркакнинг ўлимига сабаб бўлди, унинг машинаси йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган, деб хабар берди мамлакат миллий полицияси. Баёнотда полиция «агар зарурат бўлмаса» сафар қилишдан сақланишга чақирди.

Руминияда расмийлар шарқий Констанца, Тулча, Галац ва Брэил минтақаларида об-ҳаво таҳдиди даражасини қизилгача кўтарди. Энергетика вазири Себастян Бурдужанинг AP агентлигига айтишича, 26 ноябр куни мамлакат бўйлаб 400 дан ортиқ аҳоли пунктларида электр таъминотида узилишлар қайд этилган. Бундан ташқари, Констанца порти ва Руминиянинг бошқа Қора денгиз портлари ҳам фаолиятини тўхтатди.

Болгарияда ҳалок бўлганлар бор 

Айни пайтда, Болгарияда қор бўрони кучли қор ёғишига олиб келди ва мамлакатнинг катта қисмида фавқулодда ҳолат эълон қилинишига сабаб бўлди. Бош вазир Николай Денков сўзларига кўра, 26 ноябр куни 1000 дан ортиқ аҳоли пунктлари – асосан мамлакат шимоли-шарқида – электр таъминотисиз қолган. Кучли шамол натижасида йўллар тўсиб қўйилган, бахтсиз ҳодисалар сони кескин ошган, дарахтлар қулаган ва электр линиялари узилган, деди Денков. 

Сўнгги 24 соат ичида Болгарияда қор бўрони оқибатида икки киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди, 36 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда AP. Казанликда яна бир киши вафот этди. Яшаш жойи бўлмаган эркак чиқинди қутилари ёнида ўлик ҳолда топилган, деб хабар берди «Нова» телеканали. Болгария ОАВ зарар етган электр линиялари натижасида Софияда ҳам электр таъминоти узилгани ҳақида ёзмоқда. Ёмон об-ҳаво шароити туфайли Варна ва София ўртасидаги темирйўл алоқаси узилиб қолди. Варна аэропортида кўплаб халқаро рейслар бекор қилинди.

Шу куни Қора денгизда давом этаётган кучли довул туфайли Қримда 500 мингга яқин одам электр энергиясиз қолди. Қримга Россия томонидан тайинланган раҳбар маслаҳатчиси Олег Крючковнинг сўзларига кўра, энг кўп яриморолнинг Черноморск, Саки, Белогор, Симферопол, Октябр, Бахчисарой ва Ленин туманлари зарар кўрган. Poseidon мониторинг тизими маълумотларига кўра, Қримнинг жанубий ва жануби-шарқий қирғоқларидаги тўлқинлар баландлиги 8-9 метрга етади.  

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти