Ўзбекистон | 13:46 / 02.12.2023
54990
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 4-6 декабрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 4 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан

7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи 4-5 декабрда кечаси +13…+18 даража, 6 декабрда +8…+13 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 4 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4…+9 даража, кундузи 4-5 декабрда кечаси +4…+9 даража, 6 декабрда +13…+18 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 4 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан

7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4…+9 даража, кундузи 4-5 декабрда +15…+20 илиқ. 6 декабрда +13…+18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +17…+22 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 4 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +13…+18 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0…+5 илиқ, кундузи +8…+13 даража бўлади.

Мавзуга оид