Жаҳон | 18:22 / 02.12.2023
14617
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда «нутқ маданиятига ёт» бўлган авторақамлар тақиқланди

Тил экспертизасига мувофиқ, ўқиш ва талаффузи нутқ маданиятига ёт бўлган давлат рақамлари белгилари муомаладан чиқариб ташланди.

Фото: Турар Казангапов

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ўқиш ва талаффузи «нутқ маданиятига ёт» бўлгани учун тақиқланган автомобил рақамлари рўйхатини келтирди. Бу ҳақда Tengrinews ёзди.

ИИВ хабарига кўра, авторақамлардаги айрим ҳарф бирикмаларини чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарор тил экспертизасидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган.

«Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Тилларни ривожлантириш қўмитасининг 2018 йилги тил экспертизасига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслар учун автотранспорт воситаларининг ўқиш ва талаффузи нутқ маданиятига ёт бўлган қуйидаги давлат рақамлари белгилари муомаладан чиқариб ташланади», дейилади хабарда.

Рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 106 та ҳарф бирикмаси жой олган. Бу комбинациялар қуйидагилар: AAM, BOK, CEX, FBP, HER, KAL, KOT, MAL, SOR, SOP, SOS, SEX, USA, XER, XYE, ZEK, GEY, GEI, GAY, JID, GON, GAD, CON, QUM, GOD, EBI, EPT, IIM, GOS, IIN, QAS, OON, XUI, QR, HUY, ISK, HYI, QYS, XUY, JUN, XER, BOQ, QUL, SIK, QAN, SYK, JUT, QOR, QYQ, QOI, TYQ, JOI, JMI, JYN, GAI, IBU, VOR, EBU, BOP, FUK, FAK, FUC, FAC, IOX, IOH, LOX, LOH, COX, KOX, FBR, POX, KNB, MVD, OPG, EBR, AMM, SGL, ASS, HAX, NAX, AM, IB, KZ, PK, QU, KP, UD, WX, TG, NS, CS, PV, AK, WK, JO, AQ, AO, RK, NN, BS, ST, BA, AW, AP, AE, AX.

Қозоғистонда 2012 йилдан янги турдаги авторақамлар жорий қилинган. Қоидага кўра, фуқароларга тегишли давлат рақамлари KZ 111 ААА 22 кўринишига эга (бунда KZ – Қозоғистонни, 22 – минтақа кодини англатади. 111 ва ААА – исталган рақам ва ҳарфлар бирикмаси).

Мавзуга оид