Ўзбекистон фаровонлик рейтингида 100-ўринни эгаллади
Мамлакат ижтимоий капитал, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик масалалари бўйича нисбатан юқори ўринлар, давлат бошқаруви, шахсий эркинликлар ва атроф-муҳит бўйича нисбатан қуйи ўринлардан жой олди.

Фото: Kun.uz
Англиянинг Legatum Institute халқаро таҳлилий маркази мамлакатларнинг фаровонлик даражаси бўйича навбатдаги рейтингини эълон қилди (Legatum Prosperity Index 2023).
Ўзбекистон ушбу рейтингда дунёнинг 167 давлати орасида 100-ўринни эгаллади.
Бу Марказий Осиё давлатлари орасида учинчи кўрсаткич: Қозоғистон 69-ўринда, Қирғизистон 94-ўринда, Туркманистон 107-ўринда ва Тожикистон 113-ўринда қайд этилган.
Тадқиқот муаллифлари фикрига кўра, Скандинавия мамлакатлари - Дания, Швеция ва Норвегия дунёдаги энг гуллаб-яшнаган давлатлар ҳисобланади. Энг фаровон мамлакатлар бешлигига Финляндия ва Швейцария ҳам кирди.
Рейтингда сўнгги ўринларни Сомали, Афғонистон, Марказий Африка Республикаси, Яман ва Жанубий Судан эгаллаган.
Фаровонлик индекси 2006 йилдан бери дунё мамлакатлари эришган ютуқларни уларнинг гуллаб-яшнаши нуқтаи назаридан ўлчайдиган композит кўрсаткичдир. Индекс жамиятнинг турли жиҳатлари ва ижтимоий фаровонлик параметрларини акс эттирувчи 12 тоифага бирлаштирилган кўплаб турли кўрсаткичлар асосида тузилган.
Ўзбекистоннинг ушбу параметрлар бўйича эгаллаган ўринлари:
- ижтимоий капитал (46-ўрин);
- соғлиқни сақлаш (49-ўрин);
- хавфсизлик (53-ўрин);
- таълим (73-ўрин);
- иқтисодиёт сифати (79-ўрин).
- яшаш шароитлари (103-ўрин);
- инфратузилма ва бозорга кириш имконияти (104-ўрин);
- инвестиция муҳити (107-ўрин);
- ишбилармонлик муҳити (121-ўрин);
- давлат бошқаруви (123-ўрин);
- шахсий эркинликлар (147-ўрин);
- атроф-муҳит (162-ўрин).
Legatum Institute 2007 йилда Дубайда жойлашган Legatum Group инвестиция фирмасининг хайрия бўлими ҳисобланмиш Legatum фонди томонидан ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ҳали сув нефтдан қиммат бўлади” – таҳлилчилар Марказий Осиё келажагини прогноз қилмоқда
Ўзбекистон | 11:51
-
17 та хорижий компания Ўзбекистонда офисини очишни режалаштирмоқда
Иқтисодиёт | 11:45
-
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37
-
Украина дрони Москвадаги кўп қаватли турар жой биносига бориб урилди
Жаҳон | 11:21