Жаҳон | 12:42 / 05.12.2023
4492
1 дақиқада ўқилади

Глобал иқлим ўзгариши йилига 250 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади – ЖССТ

Охирги 20 йилда 65 ёшдан катта инсонлар ўртасида жазирама ҳароратдан вафот этиш кўрсаткичи 70 фоизга ошган.

Фото: Reuters

Аномал иссиқ, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, музликлар эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши натижасида содир бўлаётган ўлимлар ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилларини эълон қилди. Унга кўра, охирги 20 йил ичида 65 ёшдан катталар ўртасида жазирама ҳароратдан вафот этиш кўрсаткичи 70 фоизга ошган.

Тоза ичимлик суви танқислиги 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида олдини олиш мумкин бўлган касалликларнинг ўлим билан якун топишига сабаб бўляпти.

Ҳаво ифлосланиши сабаб келиб чиқадиган хасталиклар ҳар йили 7 миллион кишини ҳаётдан эрта олиб кетмоқда.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебреесуснинг маълум қилишича, агар вазият ўнгланмаса, келгуси ўн йилликда иқлим ўзгариши билан боғлиқ омиллар ҳар йили 250 минг кишининг умрига зомин бўлиши мумкин. Чунки ҳозир 3 миллиарддан ортиқ инсон худди шундай экологик мураккаб минтақаларда яшайди.

Зуҳра Абдуҳалимова
Тайёрлаган Зуҳра Абдуҳалимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид