COP28’да Халқаро иқлим судини тузиш ва иқлим учун молиявий пакетлар таклиф қилинди
Буюк Британия, Италия, Франция ва Германия 100 миллион долларгача бўлган иқлим пакети ажратишни эълон қилди.
Дубайда ўтаётган иқлим саммити доирасида турли давлат вакиллари ўз таклифлари билан қатнашиб, иқлимни яхшилаш учун турли даражадаги мажбуриятларни оляпти.
2 декабр куни сўзга чиққан Испания бош вазири ўринбосари Йоланда Диас дунё давлатлари вакиллари олдига халқаро иқлим судини ташкил қилиш таклифи билан чиқди. У бундай суд сайёрани заҳарлаётган йирик компаниялар чиқараётган CО2ʼни назорат этиши ва масъулиятини орттиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Чехия бошқа давлатлар қатори кўмирдан фойдаланишдан воз кечиб, кўмир электр станцияларидан босқичма-босқич фойдаланмаслик мажбуриятини олди.
Шу билан бирга, 120 дан ортиқ мамлакат одамлар саломатлигини иқлим ўзгариши таъсиридан ҳимоя қилиш зарурлигини тан олган декларацияни имзолади.
Тадбирнинг энг муҳим қисмларидан бири бу турли давлат ва ташкилотларнинг иқлим ўзгаришини яхшилаш учун турли лойиҳа ва давлатларга ажратадиган маблағлари эълон қилинганида бўлди.
Норвегия Зарар ва йўқотишлар фондига 25 миллион доллар, АҚШ эса Яшил иқлим жамғармасига 3 миллиард доллар ваъда қилди. Буюк Британия 76 миллион доллар, Италия, Франция ва Германия 100 миллион доллар атрофидаги иқлим пакетларини эълон қилди. Осиё тараққиёт банки, Глобал жамғарма, Рокфеллер жамғармаси иқлим ва соғлиқни сақлаш учун жами 1 миллиард доллар ажратадиган бўлди.
Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси Тараққиёт банки (CAF) эса Лотин Америкасига иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2030 йилгача жами 15 миллиард долларлик, ҳар йили 2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, COP28 президенти Султон Ал-Жобир саммит очилишида дунёда давлатларидан иқлим ўзгариши учун 420 миллион доллар ажратишни сўраганди.
Мавзуга оид
20:05 / 06.12.2023
Инсониятнинг аср муаммоси: Бой ва камбағал давлатлар нима масалада келиша олмаяпти?
15:34 / 06.12.2023
Европанинг 9 та нефт-газ компаниясининг 1 йиллик ташламалари 360 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади – тадқиқот
08:59 / 06.12.2023
Ар-Риёд қазиб олинадиган ёнилғидан воз кечиш тўғрисидаги резолюцияни блоклади
18:16 / 05.12.2023