Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
8 декабр куни аксарият ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9 декабр ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик фақат марказий ва шарқий ҳудудларда сақланиб туради. 10 декабр куни ёғингарчилик кутилмайди. Кейинги ҳафта биринчи ярмида совуқ барча ҳудудларни қамраб олади.
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат +8...+13 даража, шимолда +0...+5 даража бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага, 8 декабр куни республиканинг аксарият ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +0...+5 даражагача, кундузи +5...+10 даражагача, шимолда кечаси -2...-7 даражагача, кундузи -0...-2 даражагача пасаяди.
9 декабр, шанба куни ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида сақланиб туради.
8-9 декабр кунлари тоғли ҳудудларда ёғингарчилик - асосан қор шаклида бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.
8-9 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда
10 декабр - якшанба куни республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати шанба куни кечаси +0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража, якшанба куни кечаси -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража атрофида бўлади.
Республика шимолида дам олиш кунлари кечаси -5...-10 даражагача, кундузи -0...-5 даражагача бўлади
Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида совуқ республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати кечалари -8...-13 даражагача, кундуз кунлари -3...-8 даражагача пасаяди. Республика шимолида ҳарорат кечалари -15...-20 даражагача, кундуз кунлари -7...-12 даражагача пасаяди.
Пойтахтда 7 ва 10 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 9 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Ҳарорат 7 декабрда +9...+11 даража, 8-10 декабрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +4...+9 даража бўлади.