Ўзбекистон | 19:37 / 08.12.2023
19718
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилоятида ҳам жиноятчиликка қарши рейдлар ўтказилди

Тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланган.

Жиззах вилоятида «Долзарб - 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида 3 нафар шахслар қўлга олиниб, 12 нафар шахсларга жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди.

Худди шундай вилоят ҳудудида тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил 20 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида махсус профилактик тадбирлар ўтказилди.

Натижада ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келган 10 нафар шахс аниқланди.

Мавзуга оид