Қамчиқ довонида қор ёғмоқда
Довон йўлидан ўтувчи ҳайдовчилардан ҳушёр ва эҳтиёткор бўлиш сўралмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Қамчиқ довонида куннинг иккинчи ярмида бошланган қор давом этмоқда.
«Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ахборот хизмати хабарида маълум қилинишича, А373 М39 автомобил йўлининг Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонида ҳаво булутли бўлиб, баъзи ҳудудларида ёмғир, баъзи жойларида эса қор ёғмоқда.
«Йўлларда кўриш даражаси 900 метрни, шамол 3—7 метр/секундни, ҳаво ҳарорати –1 даражани ташкил этмоқда. Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, айни пайтда довонда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
«Қамчиқавтойўл» ИЙФУК барча ҳайдовчиларга об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади», дея қўшимча қилинган хабарда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33
-
“Тасодифий, лекин яхши контекст” — экспертлар Озарбойжонга ташрифнинг геосиёсий аҳамияти ҳақида
Жаҳон | 23:21
-
Францияда авиадиспетчерлар иш ташлаш эълон қилди. Бу Европада 1,5 мингта рейснинг бекор қилинишига олиб келади
Жаҳон | 22:35
Мавзуга оид

10:57 / 09.01.2025
Қамчиқ довонидаги захира йўлда қор учгани чиққан 2 киши вафот этди

16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди

14:57 / 05.11.2024
Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди

15:34 / 03.11.2024