Ўзбекистон | 15:16 / 11.12.2023
4461
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросининг «Тузел» бекатида иш режими қисқаради

16 декабрдан «Ерусти ҳалқа йўли»нинг «Тузел» бекатида иш режими соат 06:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади.

«Тузел» бекати Фото: Wikipedia

Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган «Турон» (13-бекат) ва «Қипчоқ» (14-бекат) метро бекатларини ишга тушириш мақсадида, 16 декабрдан «Тузел» (3-бекат) бекатида иш режими соат 06:00 дан 22:00 га қадар қисқаради

Аввалроқ «Технопарк» ва «Яшнобод» бекатларининг иш вақти вақтинча соат 06:00 дан 22:00 гача қисқартирилиши ҳақида хабар берилганди.

«Олмос» (4-бекат) бекатидан «Қурувчилар» (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади. Соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача «Олмос»-«Қурувчилар» бекатлари оралиғида бир томонлама поездлар ҳаракати ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид