Ўзбекистон | 16:44 / 13.12.2023
126717
1 дақиқада ўқилади

Декабр ойи иккинчи ярмига дастлабки об-ҳаво прогнози эълон қилинди

2023 йил 18-31 декабр кунларига Ўзбекистон бўйича дастлабки об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

19 декабрда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 20 декабрда марказий вилоятларда ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, декабр ойининг охирги беш кунлик айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда (1–2 кун) ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, ҳаво ҳарорати 18 декабрда кечаси 0...–5 даража, кундузи +5...+10 даража, 19–20 декабрда кечаси –3...+2 даража бўлади, кундузи 0...+5 даражагача кўтарилади.

21–31 декабрда ҳарорат кечалари 0...+5 даражадан –3...–8 даражагача, кундуз кунлари 0...+5 даражадан +7...+12 даражагача, шимолда кечалари 0...–5 даражадан –10...–15 даражагача, кундуз кунлари 0...+5 даражадан –2...–7 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Мавзуга оид