Ўзбекистон | 10:45 / 15.12.2023
13729
3 дақиқада ўқилади

16 декабрда айрим ҳудудларда бироз ёмғир ва қор ёғиши кутиляпти

«Ўзгидромет» 16 декабр, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-2 даража, кундузи +0...+2 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -10...-15 даража, кундузи 0...-5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража, кундузи +2...+7 даража; чўл ҳудудларда кечаси -3...-8 даража, кундузи -0...-5 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...-5 даража бўлади.

Мавзуга оид