Корея ўзбек талабалари учун қўшимча стипендиялар ажратади
Ўзбекистон элчихонаси ва Жанубий Корея университети раҳбарияти иқтидорли ўзбек талабалари учун қўшимча стипендиялар ажратиш ҳамда академик алмашинув дастурини амалга ошириш тўғрисида келишиб олишди.

Фото: Дунё
Ўзбекистон элчиси Виталий Фен Жанубий Кореянинг Woosong университети проректори Ю-Тэк Ли билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган учрашув натижасида талабалар, олимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг академик алмашинувларини йўлга қўйиш, ҳамкорликдаги таълим лойиҳалари учун муайян молиялаштириш имкониятларини аниқлаш, икки давлатдаги илмий муассасалар, тегишли давлат идоралари ва олий таълим муассасалари билан биргаликда турли тадбирлар ўтказиш, Ўзбекистоннинг иқтидорли талабалари учун қўшимча стипендиялар (грантлар) жорий қилиш ва бошқа масалалар юзасидан аниқ келишувларга эришилди.
Музокаралар сўнгида Ўзбекистон элчихонаси ва Woosong университети ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид

11:28 / 03.06.2025
Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

16:09 / 13.05.2025
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади

09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди

10:29 / 24.03.2025