Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари тасдиқланди
Президент фармони билан Фанлар академиясининг 16 нафар ҳақиқий аъзоси тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Фанлар академияси ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан қуйидагилар Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланди:
Физика-математика фанлари бўйича
- Ахмедов Бобомурот Жўраевич - Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти лаборатория мудири
- Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич - Фанлар академияси Физика-техника институти бош илмий ходими
- Розиқов Ўткир Абдуллоевич - Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари
Кимё фанлари бўйича
- Туляганов Дилшот Убайдуллаевич - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети кафедра мудири
- Сагдуллаев Шомансур Шохсаидович - Фанлар академияси С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти директори
- Туробжонов Садритдин Махаматдинович - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори
- Реймов Ахмед Мамбеткаримович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори
Биология фанлари бўйича
- Давронов Қаҳрамон - Фанлар академияси Микробиология институти директори
Техника фанлари бўйича
- Содиқов Илхом Исмаилович - Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори
Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича
- Намозов Шодмон Эргашович - Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари
Тарих фанлари бўйича
- Зиё Азамат Хамид ўғли - Фанлар академияси Тарих институти директори
Иқтисодиёт фанлари бўйича
- Тухлиев Нурислом - Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори
Филология фанлари бўйича
- Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори
Педагогика фанлари бўйича
- Ибраимов Холбой - Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори
Тиббиёт фанлари бўйича
- Мусабаев Эркин Исақович - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори
Психология фанлари бўйича
- Шоумаров Ғайрат Бахромович - «Профи университети» нодавлат таълим ташкилоти ректори.
Мавзуга оид
17:41 / 13.04.2026
Фанлар академияси 190 гектар ер майдонидан ихтиёрий воз кечди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025