Ўзбекистон | 11:13 / 23.12.2023
62675
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 25-27 декабр кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 25 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. 27 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 декабрда кечаси +2...+7 даража, кундузи +8...+13 даража, 26 декабрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража, 27 декабрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 декабрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража; 26 декабрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража; 27 декабрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 декабрда кечаси +4...+9 даража, кундузи +14...+19 даража; 26 декабрда кечаси +4...+9 даража, кундузи +10...+15 даража, 27 декабрда кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 декабрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража; 26 декабрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража, 27 декабрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 25-26 декабрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи 25 декабрда +10...+15 даража; 26-27 декабрда +8...+13 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 26-27 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-27 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража, кундузи 25 декабрда +9...+14 даража, 26-27 декабрда +3...+8 даража бўлади.

Мавзуга оид