Ўзбекистонда маданий мерос объектларига 28 млрд сўмдан зиёд зарар етказилган
Ўзбекистонда маданий мерос объектларига умумий ҳисобда 28 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Фото: madaniymeros.uz
2023 йил давомида маданий мерос объектларини асрашга доир ишлар бўйича 53 та маданий мерос объектида реставрация, таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш ва қолган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 49,1 миллиард сўмлик шартномалар расмийлаштирилган ва таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 5 та давлат музейи биноларини мукаммал таъмирлаш учун 2,7 миллиард сўмлик пудрат шартномалари расмийлаштирилган, 6 та давлат музейи биносини мукаммал таъмирлаш учун лойиҳалаштириш ташкилотлари билан 414 миллион сўмлик лойиҳа шартномалари устида иш олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, 2023 йил давомида маданий мерос объектлари ҳамда унинг туташ ҳудудларида 160 (25 та жиноий, 135 та маъмурий) ноқонуний ҳолатлар аниқланган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.
Амалга оширилган давлат назорати тадбирларида маданий мерос объектларига умумий ҳисобда 28 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилгани аниқланган.
Мамлакат ҳудудидан маданий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга уриниш ҳолатлари давомида жами 1,6 миллиард сўмлик 2036 та ашё тегишли тартибда тўхтатиб қолинган ва 210 та экспертиза хулосаси тайёрланган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
-
Пентагон аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш дастурини ёпди
Жаҳон | 23:31 / 29.04.2025
Мавзуга оид

18:38 / 28.04.2025
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди

15:03 / 15.03.2025
Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади

16:54 / 12.02.2025
Россия билан кино соҳасида ҳамкорлик қилинади

20:18 / 24.01.2025