Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келади
“Ўзгидромет” 26-29 декабр кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Бугун, 25 декабр куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг иккинчи ярмида ҳаво +18...+23 даражагача кўтарилади. Бу декабр ойининг охирги ҳафтаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10-12 даражага юқоридир.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат +8...+13 даражагача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин.
26-27 декабр кунлари нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 26 декабрда республиканинг барча вилоятлари бўйича, 27 декабрда марказий вилоятлар ва Фарғона водийси бўйича ёмғир ёғади, шимолда қорга айланиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +2...+7 даражагача, кундуз кунлари +8...+13 даражагача, шимолда кечалари -0...-5 даражагача, кундуз кунлари +3...+8 даражагача пасаяди.
28 декабрда Ўзбекистон бўйича об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда, 29 декабр куни эса совуқ ҳавонинг яна бир қисми республика ҳудудига кириб келади. Республиканинг барча вилоятларида ёмғир ёғиши ва ҳарорат кундуз куни +5...+10 даражагача пасайиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир кўринишида ёғади, баъзи жойларда қорга айланади.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Пойтахтда 25 ва 28 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 26-27 ва 29 декабр кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Бугун кундузи ҳарорат +21...+23 даража бўлади. 26-27 декабрда ҳарорат кечалари +3...+6 даражагача, кундуз кунлари +8...+11 даражагача пасаяди. 28 декабрда кундузи ҳарорат +13...+16 даражагача кўтарилади. 29 декабрда ҳарорат +5...+8 даражагача пасаяди.
26-27 ва 29 декабр кунлари шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
11:37 / 22.06.2026
Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
11:03 / 19.06.2026