Тошкентда ит етаклаб кетаётган йигит калтакланиб, умуртқаси синдирилди
Катта ёшли эркак ҳужумига учраган 18 ёшли йигитнинг яқинлари Kun.uz'га боғланиб, ички ишлар органларида тергов ишлари суст олиб борилаётганидан шикоят қилишди.

Тошкентда 18 ёшли йигит катта ёшли эркак томонидан калтакланган. Оқибатда йигитнинг умуртқа поғонаси синиб, шифохонага ётқизилган. Можарога йигит етаклаб кетаётган ит сабаб бўлган.
Йигитнинг онаси ижтимоий тармоқларда ҳодисани кўрганлардан гувоҳликка ўтишни сўраб пост қолдирган. Унда шундай дейилади:
“Азиз юнусободликлар. Воқеа Юнусобод тумани 13-мавзеда, 246-мактабга яқин жойда 17 декабр якшанба куни соат тахминан 13:00 ларда содир бўлган. 18 ёшли ўсмир ўз ити билан сайр қилиб юрганда ит ўша жойдан ўтиб кетаётган қизни ҳидлаган ва тажовуз кўрсатмасдан ундан узоқлашган. Шу пайт қизнинг 40 ёшли отаси югуриб келиб, итни тепишни бошлаган. Ўсмир эркакни итариб юборган. Шунда эркак уни урган. Оқибатда ўсмирнинг умуртқа поғонаси синган ва ҳозир у касалхонада. Биз воқеани кўрган гувоҳларни қидиряпмиз. Агар кимдир ҳодисани кўрган бўлса, илтимос, жавоб ёзинг”.
Йигитнинг яқинларига кўра, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Йигитнинг яқинлари тергов ишлари жуда суст олиб борилаётганини таъкидлади.
Kun.uz ҳодиса тафсилотлари юзасидан ИИВга сўров юборди.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди
Жамият | 08:07
-
Трамп Хитой учун тарифларни 125 фоизгача кўтарди
Жаҳон | 08:00
-
Трамп тарифларининг илк куни: инвесторлар доллар ва АҚШ облигацияларидан воз кечди, Хитой тарифларни 84 фоизга оширди
Жаҳон | 07:57
-
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 07:49
Мавзуга оид

11:32 / 28.02.2025
“Ишни босди-босди қилишяпти” – тарбияланувчилари калтакланган боғча эгаси амалдорнинг қариндоши экани айтилмоқда

11:40 / 28.12.2024
Сурхондарёда 15 ёшли қизини доимий тарзда калтаклаб келган аёл аниқланди

15:09 / 21.05.2024
Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди

12:11 / 06.05.2024