Nio электромобиллар учун инқилобий батареяни тақдим қилди
Компания янги батареянинг қуввати 1000 км масофани босиб ўтишга етишини таъкидламоқда.

Фото: Nio
Хитойнинг Nio компанияси электромобилларга тўлиқ қувватда 1000 км масофани босиб ўтиш имкониятини берадиган янги батареяни намойиш этди. У 2024 йил апрел ойидан оммавий ишлаб чиқарилади.
Таъкидланишича, Nio ижрочи директори Уилям Ли ушбу батареялар ўрнатилган ET7 электромобилида 14 соат ичида 1044 км масофани босиб ўтган. У Чжэцзян провинциясидан Фуцзян провинциясига ўртача 84 км/с тезликда ҳаракатланган.
«Ҳозирги вақтда бу дунёдаги энергияси энг зич батарея ҳисобланади, унинг хавфсизлик кўрсаткичлари ҳам аъло даражада», деди Уилям Ли.
Nio электромобилни анъанавий тарзда қувватлантириш эмас, балки батареясини алмаштириш усулидан фойдаланади. Автомобилга ўрнатилган ноёб механизм, қуввати пасайган батареяни уч дақиқада тўлиқ қувватга эга батарея билан алмаштириш имконини беради. Мижозлар электромобилни батареясиз сотиб олади ва Nio тармоғидаги батареялардан фойдаланиш учун ойлик абонент тўловини тўлайди.
Компания президенти Цин Лихонг сўзларига кўра, батареяни сотиб олиш нархи тахминан 41 минг АҚШ долларига тенг, бу эса Tesla 3 электромобили қийматига тенг. Шу сабабли, компания ўз мижозлари ва умуман электромобиллар учун батарея лизинги тизимидан фойдаланишни қўллаб-қувватлайди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Брянскда йўловчи поезд устига кўприк қулади. Қурбонлар бор
Жаҳон | 05:14
-
«ПСЖ» финалда «Интер»га 5 та гол урди
Спорт | 01:49
-
Машҳурлар иштирокидаги футбол турнирида жанжал уюштирганлардан бири 10 суткага қамалди
Спорт | 01:30
-
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида
Жаҳон | 22:40 / 31.05.2025
Мавзуга оид

22:02 / 31.05.2025
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

20:48 / 16.04.2025