Жаҳон | 10:34 / 26.12.2023
7886
2 дақиқада ўқилади

Украина президенти: РФ бир ҳафта ичида 5 та жанговар самолётини йўқотди

Сўнгги кунларда УҚК тўртта Су-34 ва битта Су-30СМ йўқ қилинганини эълон қилди. РФ Мудофаа вазирлиги бу ҳақда изоҳ бермаяпти. Киев 2024 йилда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириши кутилмоқда.

Фото: Vitaliy Timkiv/AP/picture alliance

Бир ҳафта ичида Украина Қуролли кучлари Россия армиясининг 5 та ҳарбий самолётини уриб туширди. Бундай маълумотларни 25 декабр, душанба куни Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди. «Уруш пайтида рождество оқшоми. Бизнинг аскарлар нафақат 30 га яқин «шаҳед»лар ва бир нечта ракетани, балки Россиянинг иккита Су самолётини ҳам уриб туширди», — деб ёзди давлат раҳбари Telegram-каналида.

«Бир ҳафта ичида улар минус 5 та самолётга эга бўлади. Бу рождество бутун келгуси йил учун тўғри кайфиятни - бизнинг имкониятларимиз кайфиятини ўрнатади», деди Зеленский ва гап шерик давлатлар билан музокаралар ҳамда Украина ҳаво қалқонини мустаҳкамлаш имкониятлари ҳақида кетаётганини тушунтирди. Президент Украина Қуролли кучларига «аниқлик ва кучлилик учун» миннатдорчилик билдирди.

Украинага янги ҳаво ҳужуми

Кеча тунда Украина яна Россия Федерацияси томонидан ҳаво ҳужумига учради. Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, улар 31 та Shahed учувчисиз учиш аппаратларидан 28 тасини, юқори аниқликдаги Х-59 авиация ракетасини ва Х-31П радиолокацион ракетасини уриб туширишга муваффақ бўлишган.

Бундан ташқари, Украина ҳарбийлари Россиянинг иккита жанговар қирувчи самолёти - Донецк вилояти устида Су-34 ва Қора денгиз устида Су-30СМ йўқ қилинганини эълон қилди. 22 декабр куни Украина Ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук жанубий йўналишда Россиянинг учта Су-34 самолёти уриб туширилганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги жанговар самолётлар йўқотилганини тасдиқламади, Fighterbomber Россия ҳарбий Telegram-канали 22 декабр куни битта жанговар йўқотиш ҳақида хабар берди.

Мавзуга оид