Ўзбекистон | 17:00 / 27.12.2023
7401
2 дақиқада ўқилади

Essi бренди Ўзбекистон бозорига янги маҳсулот тақдим этмоқда

Фото: Essi

Халқаро талабларга тўлиқ жавоб берувчи заводда тайёрланаётган Essi сироклари шоколад билан қопланган творог маҳсулоти бўлиб, тоза табиий маҳсулот. Маҳсулот сифати аъло даражада бўлиши учун заводда қўл меҳнатидан деярли фойдаланилмайди, автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линияларида тайёрланади.

Хомашёлар асосан чет эл давлатларининг етакчи корхоналаридан, хусусан, Малайзия, Россиядан олиб келинади.

2016 йилдан буён Essi савдо белгиси остида табиий ва сифатли қатиқ, кефир, биокефир, қаймоқ, сметана, творог, йогурт, пишлоқ, сирок каби маҳсулотларини “Milkolino Products” масъулияти чекланган жамияти халқимизга тақдим этиб келмоқда.

Италия компаниясининг маҳсулотлар ишлаб чиқариш линиялари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозланган Essi заводида кунига 30 тонна сут қайта ишланади.

Essi сирокларини Korzinka, Makro ҳамда Magnum супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.

Essi жамоаси барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2024 йил билан табриклайди.

Янги йилга, янги маҳсулот билан, Essi …

Teлеграм: (https://t.me/essi_uzbekistan)

Instagram: (https://instagram.com/essi.uz)

Facebook: (https://www.facebook.com/essibrand)

Телефон: +998951982929

Реклама

Мавзуга оид