
Ассалому алайкум, сизларни Янги йил билан табриклаймиз!
Маҳсулотларимизни ушбу сеҳрли байрам арафасида тақдим этаётганимиздан хурсандмиз. Ўйлаймизки, сифатли сут маҳсулотларимиз Янги йил учун ажойиб совға бўлади.
Эсси бренди ҳақида

Компаниямиз 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, жорий йилда Essi брендини ишлаб чиқдик.
Бугунги кунда кефир, биокефир, қатиқ, творог, сметана, қаймоқ, ряженка, пишлоқ, ичимли йогурт ҳамда табиий мевали йогуртлар каби 30 хил маҳсулотларимизни Тошкент шаҳри ва вилоятидаги супермаркетлардан харид қилишингиз мумкин.
Ишлаб чиқариш технологияси ҳақида

Сифатли сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида Европа стандартларига мос келувчи ускуналарни Италия ва Грециядан харид қилдик.
Сифатни доимий назорат қилиш учун ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ автоматлаштирдик.
Маҳсулотнинг табиийлигини сақланган ҳолда истеъмолчиларга етказиш мақсадида доимий логистик омборхона хўжаликларини ташкил этдик.
Эсда қоларли дизайн ҳақида

Брендимиз яратилишида унинг эсда қоларли бўлиши ва бошқалардан фарқ қилиши муҳим эди.
Шу боис Essi маҳсулотлари ўзига хос, уникал ўрам ва рангларда тақдим этилди. Бу эса бизнинг маҳсулотларимизни бошқалардан тезда фарқлашингизда ёрдам беради.
Маҳсулот ҳақида

Маҳсулотларимиз пробиотик микроорганизмларнинг тирик маданиятини ўзида акс эттиради. Бу эса истеъмолчиларнинг соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади.








