«Қозоғистонда қўшҳокимият йўқ» - Қозоғистон парламенти спикери
Собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг яқинда Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви унинг шахсий ҳуқуқи экани айтилди.
Қозоғистон парламенти спикери Эрлан Кошанов собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг яқинда Россия пойтахтига ташриф буюриб, президент Владимир Путин билан учрашганига изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда қўшҳокимият йўқ.
«Одамларнинг хавотирланишига асос йўқ. Биринчидан, бугунги кунда қўшҳокимият мавжуд эмас ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Бугунги кунда барча қарорларни халқнинг мутлақ кўпчилик овози билан сайлаган давлат раҳбари Тўқаев қабул қилади. Бундан ташқари, собиқ президент давлат ишларига аралашмайди. Иккинчидан, унинг ўтказган учрашувлари ёки тадбирлари, қилган саёҳатлари, амалга ошираётган бу тадбирлар ва учрашувларнинг барчаси унинг фуқаро сифатидаги шахсий ҳуқуқидир», деди Кошанов.
Қозоғистоннинг биринчи раҳбари россиялик ҳамкасби билан учрашиш учун Москвага учиб кетгани ҳақида 18 декабр куни хабар берилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ташрифни тасдиқлаб, Путин ва Назарбоев «мутлақо шахсий учрашув» ўтказганини маълум қилди. Унда муҳокама қилинган мавзулар очиқланмади.
Мавзуга оид
21:54
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» баллистик ракетаси ёрдамида зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
11:15 / 21.11.2024