Тошкентда автобус бошқаруви пайтида сигарет чеккан ҳайдовчи ишдан олинди
Тошкентда бошқарув пайтида сигарет чеккан 87-сонли автобус ҳайдовчиси ишдан олинди. «Тошшаҳартрансхизмат» у корхонанинг ички меҳнат тартибига амал қилмаганини қайд этган.
28 декабр куни ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси иш вақтида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур қоидабузарлик «18-автобус саройи» филиали тасарруфидаги 87-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Yutong автобус ҳайдовчиси И.А. томонидан содир этилган.
Компания автобус саройларида фаолият олиб бораётган ҳар бир ҳайдовчига корхонанинг ички меҳнат тартибига амал қилиш, шунингдек, ҳаракат вақтида уяли алоқа телефонидан фойдаланмаслик ва тамаки маҳсулотини истеъмол қилмаслик бўйича йўриқнома ўтказган ва улардан талабларга риоя этиши юзасидан кафолат хати олган.
Ушбу кафолат хатига асосида ички тартиб қоидаларни бузгани учун ҳайдовчига нисбатан филиал раҳбарияти томонидан қатъий чора кўрилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
- Аввалроқ «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари автобус ҳайдовчиларининг бошқарув вақтида мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказилган рейдда иштирок этган ва етти нафар ҳайдовчи ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:17 / 22.11.2024
«Тошшаҳартрансхизмат»га янги раис тайинланди
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024