Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Авдийивкада бўлган украиналик аскарларни бориб кўрди
Президент 110-бригада командири билан фронтдаги вазиятни муҳокама қилди, аскарларга хизматлари учун миннатдорчилик билдирди ва мукофотларни топширди.
Президент Володимир Зеленский бир неча ойдан бери рус қўшинлари томонидан ҳужум қилинаётган Донецк вилоятидаги Авдийивкага ташриф буюрди. «Авдийивка. Генерал Марк Безручко номидаги 110-алоҳида механизациялашган бригада позицияларига ташриф буюрдим. Фронтнинг энг қийин участкаларидан бири», — деб ёзди президент 29 декабр, жума куни Telegram’да.
«Мана шундай жангчилар туфайли бутун мамлакат омон қолган бу йил учун фронтда бўлган барчага раҳмат айтаман. Нима бўлишидан қатъий назар давлатимизни ҳимоя қилаётганларга раҳмат. Ҳар куни жанговар натижа бераётганларга раҳмат», - дейилади хабарда.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у бригада командири Никол Чумак билан асосий эҳтиёжларни муҳокама қилган ва унинг йўналишдаги тезкор вазият, мудофаа операцияларининг бориши ҳақидаги ҳисоботини тинглаган. Чумакнинг сўзларига кўра, «душман ҳарбийлари одамларни аямаяпти, аммо ҳимоячилар ўз позицияларини мустаҳкам ушлаб турибди ва ҳатто душман аскарларини асирга оляпти», дейилади Украина президенти сайтида.
Президент Украина Қуролли кучлари аскарларига шахсан миннатдорчилик билдириб, ҳарбий хизматчиларга мукофотлар, жумладан, кичик сержант Игор Тимошчукка Украина Қаҳрамони «Олтин юлдузи»ни топширди. Катта лейтенант Евгений Байков президентнинг «Ҳарбий хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Бундан ташқари, президент шахсий таркиб хавфсизлиги учун ҳарбий хизматчиларга жойларда топшириш мақсадида мукофотларни жўнатди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Мавзуга оид
11:00 / 03.11.2025
Зеленский Германияга Patriot мажмуалари учун миннатдорлик билдирди
10:49 / 25.10.2025
Зеленский: РФ нефт секторига босимни кенгайтириш керак
08:23 / 25.10.2025
Дмитриев: Зеленский урушни тугатиш сари катта қадам қўйди
13:35 / 24.10.2025