Бино ва иншоотлар бўйича ёнғин хавфсизлиги аудити ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бино ҳамда иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан ёнғин аудитини ўтказишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг 2024 йил 1 январдан бошлаб ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш тартиби (ёнғин аудити) жорий этилади.
Ҳужжат билан қуйидагиларни белгиловчи Ёнғин аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:
бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилоти ва унинг таркибидаги ёнғин аудиторларига нисбатан талаблар;
ёнғин аудиторлик ташкилоти ҳамда ҳимояланадиган объект мулкдорининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги;
жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигига мувофиқлигини баҳолаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш тартиби;
ёнғин аудиторлик ташкилотининг экспертларини тайинлаш, синовдан ўтказиш, аттестациядан ўтказилган экспертлар реестрини юритиш, сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби.
Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигига мувофиқлигини баҳолаш натижалари бўйича хулосанинг амал қилиш муддати – бир йил.
Ҳужжат билан Ёнғин аудиторлик ташкилотининг мутахассисларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Сертификатланган мутахассис – мувофиқликни баҳолаш соҳаси бўйича зарур билим, кўникма, амалий иш тажрибаси ва олий маълумотга эга бўлган ҳамда ФВВ Академиясида ўқув дастурини тамомлаган ва белгиланган тартибдаги тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахс.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон | 16:44
-
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади
Ўзбекистон | 16:09
-
Ўзбекистонда кредит олганларнинг 40 фоизи ойлик даромадининг ярмидан кўпини кредит тўлашга сарфламоқда
Иқтисодиёт | 15:54
Мавзуга оид

22:45 / 28.05.2025
«Афросиёб» тезюрар поездининг манёвр локомотивида ёнғин чиқди

20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

21:35 / 22.05.2025