Жамият | 07:42 / 02.01.2024
14267
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда 10 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади

1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига (Ғазалкентдан Юсуфхонагача) транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. 

1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, бир томонлама ҳаракат 4Р12 «Тошкент — Чорвоқ» ва 4Р6 «Тошкент — Чирчиқ — Чимён» (Ғазалкентдан кейин, Amirsoy, «Чимён» ва «Билдирсой» дам олиш масканларига олиб борувчи) кесишмасидан 4Р6 ва 4Р10 йўллари кесишмасигача (Юсуфхона) ташкил этилди.

Шу билан бирга, 4Р10 йўли бўйлаб Чорвоқ сув омбори ёнидаги дам олиш масканларидан Юсуфхона чорраҳасига қайтиш мумкин.

Байрам кунлари тирбандлик юзага келмаслиги учун Бўстонлиқ тумани ҳокими томонидан қарор қабул қилинди. Йўлларда тегишли белгилар ўрнатилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид