Ҳарбийлар билан учрашган Путин ва шарқий фронтдаги «Леопард»лар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 677-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Белгородда 30 декабр кунги зарбалар вақтида жароҳат олган тўрт ёшли қизча вафот этди. Шаҳар марказига йўлланган зарба оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишини ташкил этмоқда.
- Путин Белгородга 30 декабр куни берилган зарбаларни теракт деб баҳолади. У Украина бўйлаб зарбалар кўпайтирилиши билан таҳдид қилди.
- Янги йил кечаси Украина дронларнинг ёпирилма ҳужумига учраган. Украина қуролли кучлари 87 та дрон уриб туширилганини маълум қилган.
- Одесса областида дронлар ҳужуми оқибатида бир ўсмир ҳалок бўлиб, яна уч киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
- Донецк маркази ҳам янги йил кечаси зарбага учради. Тўрт киши ҳалок бўлган.
- Украинадаги урушда 2005 йилда туғилган россиялик контрактник ҳалок бўлди, деб хабар берган BBC рус хизмати. Нашрнинг ёзишича, бу 2005 йилда туғилган ҳарбийлар орасида қайд этилган илк ўлим ҳолатидир.
- Белгород бўйлаб зарбадан кейин Россия шаҳарларида янги йил салютлари ва байрам тадбирлари бекор қилинган.
- Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россия судлари 200 дан ортиқ украин ҳарбийларни узоқ муддатларга қамаш тўғрисида ҳукмлар чиқарган.
Донецк бўйлаб зарбалар
«ДХР» расмийлари маълум қилишича, Украина қуролли кучлари янги йил кечаси Донецк марказини ўққа тутган. «Донбасс Палас» меҳмонхонаси, шаҳарнинг Калининский ва Буденновский районлари зарбага учраган. Ўзини ўзи республика деб эълон қилган ҳудуд раҳбари Денис Пушилин Украина ҚК шаҳарни кассетали снарядлар билан ўққа тутганини айтган. Зарба оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, 13 киши яраланган. ТАСС хабарига кўра, ҳалок бўлганлардан бири — журналист, яна бир журналист яраланган.
«Фақат террорчи ваҳшийлар шундай йўл тутиши мумкин», — деган РФ ТИВ расмийси Мария Захарова. У Украина ҳудудлари 1 январга ўтар кечаси Россия қўшини томонидан ўққа тутилгани юзасидан тўхталиб ўтирмаган.
Украин шаҳарлари ўққа тутилиши оқибатлари
1 январга ўтар кечаси Россия Украина ҳудудлари бўйлаб Shahed русумли 90 та учувчисиз учиш аппаратларини учирган — Украина ҚК ҳаво кучларига кўра, бу бир тунда учирилган дронлар бўйича рекорд миқдор. Украина қуролли кучлари тасдиқлашича, украин ҳарбийлари 87 та дронни уриб туширган.
Россия қўшини С-300 комплексидан Харкив области бўйлаб 4 та бошқарилувчи зенит ракеталарини учирган. Шунингдек, россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб Х-31П русумли учта радиолокацияга қарши ракеталар ва битта Х-59 ракетасини учирган, улар Херсон ва Запорижжя областларида тутиб қолинган.
«Амалда барча регионларда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ишлади», — дейилади Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлиги хабарида. Лвив областида Роман Шухевич музейи вайрон бўлган ва Лвив миллий аграр университети биноси шикастланган (шаҳар мэри Андрей Садовойнинг қайд этишича, бу ерда Степан Бандера ўқиган). Одесса областида порт яқинидаги инфратузилмалар ва турар жойлар шикастланган. 15 ёшли ўсмир ҳалок бўлиб, уч киши яраланган.
Маскировка тўрларини тайёрлаётган кўнгиллилар
Ҳарбийлар билан учрашган Путин
1 январ куни Владимир Путин Украинадаги урушда қатнашган россиялик ҳарбийлар билан учрашувлар ўтказди. У Москва областидаги Вишневский номидаги ҳоспиталга борди, шунингдек Ново-Огареводаги қароргоҳида қўшинларнинг турли тузилмалари вакиллари бўлган ҳарбий хизматчиларни қабул қилди.
Вайрон бўлган Авдийивка манзаралари
Украина ҚКнинг Креминна ўрмонларидаги «Леопард»лари
Белгороддаги стихияли ёдгорлик
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024