iPhone учун антиқа ғилоф ўйлаб топилди
Ғилоф смартфонни тугмали телефонга айлантиради.

Фото: Clicks.tech
CES кўргазмасида iPhone учун мўлжалланган ва механик QWERTY клавиатураси билан жиҳозланган Clicks ғилофи тақдим этилди. Аксессуар эски BlackBerry смартфонларини соғинадиган ва умуман тугмали телефонларни афзал кўрадиганлар учун яратилган.
Ғилоф iPhone смартфонига Lightning ёки USB-C орқали уланади. Аксессуар жуда жипс ўрнашади ва клавиатура билан монолит гаджет ҳиссини яратади. У ёритиладиган тугмаларга ва ҳарфларнинг таниш тартибига эга.
iPhone 14 Pro ва 15 Pro учун мўлжалланган ғилоф смартфон узунлигини 188,45 мм (+41,85 мм) га оширади. Умумий вазнига эса 62 грамм қўшилади.
Клавиатурада батарея йўқ, у смартфон батареясидан қувват олади. Махсус улагич iPhone смартфонини аксессуар орқали қувватлантириш имконини ҳам беради.
Тугмага эга бўлиш нафақат қулай ёзиш, балки экран майдонини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради, чунки гаджет аппарат клавиатураси сифатида танилади.
iPhone 14/15 Pro учун мўлжалланган Clicks нархи 139 долларга, iPhone 15 Pro Max учун мўлжалланган модели эса 159 долларга сотилади. Аксессуар кулранг ва сариқ рангларда тақдим этилади. Унга расмий веб-сайт орқали олдиндан буюртма бериш мумкин.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13
-
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
Жаҳон | 22:39
-
Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди
Жаҳон | 22:32
Мавзуга оид

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

20:48 / 16.04.2025
Россияда дирижабллар даври қайтгани эълон қилинди

17:30 / 29.03.2025