Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Оролни қутқариш халқаро фондига раҳбарлик қила бошлади
Мамлакат раислиги 3 йил давом этади.
Қозоғистон бу йилдан Оролни қутқариш халқаро фондига раҳбарлик қилади, деб хабар берди Tengrinews.
Мамлакат раислиги уч йил давом этади ва Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам шу муддатга фонд президенти бўлади.
Фонд Орол денгизини қутқариш ва умуман минтақадаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган дастурларни амалга оширади. Ташкилотга Қозоғистондан ташқари Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.
Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитовнинг маълум қилишича, Жаҳон банки билан биргаликда Шимолий Орол денгизини сақлаб қолиш лойиҳасининг иккинчи босқичини бошлаш режалаштирилган. Унинг сўзларига кўра, бу вазифани фондда иштирок этувчи барча мамлакатлар саъй-ҳаракатлари бирлашгандагина амалга ошириш мумкин.
Мавзуга оид
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:21 / 22.06.2026