15:55 / 08.01.2024
3697

Қайси ойда энг кўп туғилиш қайд этилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда қайси ойда энг кўп туғилиш қайд этилгани тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонда 887 424 нафар тирик туғилиш қайд этилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 11 ойида ойлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони бўйича август етакчилик қилмоқда – 97 310 нафар.

Ундан кейинги ўринлардан қайд этилган туғилишлар сони мос равишда 95 374 нафар ва 90 451 нафар бўлган июл ҳамда октябр жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ойлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
 

  • сентябрда – 89 629 нафар;
  • майда – 81 138 нафар;
  • ноябрда – 80 088 нафар;
  • январда – 76 211 нафар;
  • мартда  – 73 948 нафар;  
  • июнда – 72 609 нафар;
  • апрелда – 65 787 нафар;
  • февралда – 64 879 нафар.  
Top