Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон статистика портали синов режимида ишга туширилди
Ўзбекистон Статистика агентлиги томонидан «Статистика» интеграллашган ахборот тизими яратилди.
Сайтдан скриншот
Статистика агентлиги маълумотига кўра, унинг негизида siat.stat.uz Ўзбекистон статистика портали синов режимида ишга туширилди.
Натижада расмий статистикани эълон қилиш ва уларни фойдаланувчилар томонидан қидириб топиш вақти 5-10 баробарга, алоҳида сўровлар асосидаги интеграция қилиш вақти эса 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди.
Портал расмий статистик маълумотларни фойдаланувчиларга қулай кўринишда тақдим этиш мақсадида ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган маълумот ва метамаълумотларни электрон алмашинишнинг SDMX стандарти талабларини тўлиқ инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Шунингдек, порталда 1000 дан ортиқ расмий статистик кўрсаткичлар жойлаштирилди, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида статистик кўрсаткичларни 5 хил форматда юклаб олиш ҳамда интеграция йўли билан тизимга уланиш йўлга қўйилди.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026