Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконер қўлга олинди
Ҳайвонот дунёсига 1 млрд 20 млн сўм зарар етказилгани таъкидланмоқда.
Фото: Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги, Республика прокуратураси ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Беруний туман ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Беруний тумани, «Бийбазар» овули ҳудудида Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси А.Ж. томонидан ноқонуний тарзда овлангани аниқланган.
Оқибатда ҳайвонот дунёсига 1 млрд 20 млн сўм зарар етказилгани таъкидланмоқда.
Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:10 / 30.11.2025
Навоийда браконерлар экология инспекторига куч ишлатишди
13:41 / 08.11.2025
Ноябр — “Браконерликка қарши курашиш” ойи: экологик рейдлар кучайтирилди
00:33 / 20.08.2025
Ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган браконерлар қўлга олинди
15:11 / 26.03.2025