Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистонда Чингизхон империяси пойтахти ўрнида янги шаҳар қурилади
У Мўғулистоннинг янги пойтахти бўлади. Улан-Батор шаҳридаги барча идоралар янги пойтахтга кўчирилади.
Мўғулистонда Чингизхон империяси пойтахти Қорақурум (Хархорум) шаҳри ўрнида янги, 500 минг аҳоли учун мўлжалланган ақлли шаҳар қурилади. Мамлакат ҳукумати шу мақсадда 189 минг гектар ерни давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйди. У мамлакатнинг янги пойтахтига айланади.
2023 йил кузида Мўғулистон ҳукумати Қорақурум концепциясини мамлакатнинг янги маъмурий маркази сифатида тақдим этган эди. Унинг майдони 25 минг гектардан ортиқ бўлади, бу Улан-Батордан 2,6 баравар катта. Уч қаватли президент саройи янги шаҳарда 60 гектар майдонни эгаллайди. Ҳукумат ва вазирликлар босқичма-босқич Улан-Батордан Қорақурумга кўчиши кутилмоқда.
500 минг аҳолига мўлжалланган ақлли шаҳар концепциясида йўлларнинг 70 фоизи пиёдалар, велосипедчилар ва жамоат транспорти, 30 фоизи эса автомобиллар учун мўлжалланган бўлиши назарда тутилган. Халқаро аэропорт Қорақурумдан 50 км узоқликда қурилади ва Чингизхоннинг набираси Мунх-хон номи билан аталади.
Қорақурум Чингизхон буйруғи билан 1220 йилда бароп этилган ва 1235-1260 йилларда Мўғуллар империясининг пойтахти бўлган. Чингизхон ўлимидан кейин пойтахт Кайпин шаҳрига кўчирилган. Шундан сўнг, Қорақурум ривожланишдан тўхтаб қолган. Ҳозирги вақтда кичик қишлоқ кўринишида бўлиб, 10 мингга яқин одам истиқомат қилади.
Мавзуга оид
10:06 / 09.03.2026
Ўзбекистон Мўғулистоннинг истиқболли уран конларини ўрганади
08:46 / 19.08.2025
Мўғулистондан Ўзбекистонга қўйларнинг биринчи партияси етказилди
11:11 / 16.08.2025
Мўғулистон Ўзбекистонга 100 минг бош қўй етказиб беришни бошлади
11:35 / 18.07.2025