Жаҳон | 22:31 / 18.01.2024
9871
1 дақиқада ўқилади
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Веселое қишлоғи ишғол этилганини эълон қилди
Украина расмийлари бу маълумотни тасдиқламади.
Россия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Украинанинг Донецк вилоятидаги Веселое қишлоғини ўз назоратига олганини эълон қилди.
«Донецк йўналишида жанубий кучлар гуруҳи қисмларининг муваффақиятли фаол ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасининг Веселое қишлоғи озод қилинди», деди Мудофаа вазирлиги вакили.
Украина расмийлари Веселое қишлоғи ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Қайд қилинишича, Мудофаа вазирлиги Соледар шимолидаги Донецк вилояти, Бахмут туманидаги Веселое қишлоғини назарда тутаётган бўлиши мумкин. Россия армияси 2023 йил декабридан буён бу йўналишда кенг кўламли ҳужумни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
17:58 / 11.11.2024
Британия ва Франция Байденни Украина Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига рухсат беришга кўндирмоқчи
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
09:00 / 11.11.2024