12:33 / 24.01.2024
2275

АҚШ ҳусийчиларнинг кемаларга қарши иккита ракетасини йўқ қилди

Яман ҳусийчилари томонидан учириш учун тайёрланган ракеталар Қизил денгиз минтақасидаги кемаларга тўғридан тўғри хавф туғдирган, дея маълум қилди АҚШ ҳарбий қўмондонлиги. 

Фото: Mohammed Mohammed/Xinhua News Agency via picture alliance

АҚШ ҳарбийлари Ямандаги ҳусийчи исёнчилар томонидан учирилиш учун тайёрланган иккита кемаларга қарши ракетани топиб, йўқ қилди. Бу ҳақда 24 январ, чоршанбага ўтар кечаси АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълумот берди. 

Баёнотда таъкидланганидек, йўқ қилинган ракеталар Яманнинг ҳусийчилар назорати остидаги ҳудудларида топилган, улар «Қизил денгизнинг жанубий қисмига қаратилган ва учиришга тайёрлаб қўйилган». Ракеталар «минтақадаги савдо ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларига бевосита таҳдид солган». 

Ҳусийчилар объектларига зарбалар 

Аввалроқ, 22 январ куни АҚШ ва Британия ҳарбийлари Австралия, Баҳрайн, Канада ва Нидерландия кўмагида Ямандаги ҳусийчилар объектларига ҳужум қилган эди. Аниқ бошқариладиган ракета зарбалари ҳусийчиларнинг Қизил денгиздаги савдо кемалари ва ҳарбий кемаларига ҳужумларига жавоб бўлди, дейилади иттифоқчилар қўшма баёнотида. 

Ҳусийчилар Қизил денгиздаги кемаларга ҳужум қилмоқда 

Яманнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийчилари 2023 йил октябр ойида ҲАМАС ҳаракати Исроилга ҳужум қилганидан бери Қизил денгиздаги тижорат кемаларига мунтазам равишда учувчисиз учоқлар ва ракеталар билан зарба бериб келади. Ҳусийчилар Яқин Шарқдаги можарога ҲАМАС томонида кирганини эълон қилди.

Top