Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Пекиндаги Тянанмэн майдонига ташриф буюрди
Ўзбекистон президенти Хитой халқининг қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Тянанмэн майдонига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва ХХР давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбари Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, XIX-XX асарларда Хитой мустақиллиги ва озодлиги йўлида қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Тянанмэн майдони хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланади.

1949 йил 1 октябрь куни айнан шу ерда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилгани эълон қилинган. Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги XX асрнинг ўрталарида бунёд этилган.



Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024