Ўзбекистон | 13:04 / 24.01.2024
5088
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Хитой миллий нефт-газ корпорацияси раиси билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистонда ерости газ сақлаш сиғимларини барпо этиш ва газ етказиш тизимларини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитойга давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев CNPC нефт-газ корпорацияси раиси Дай Хоулянни қабул қилди.

Хитой миллий нефт-газ корпорацияси ўз соҳасида жаҳоннинг илғор компанияси бўлиб, Fortune Global 500 рейтингида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Нефт ва газ қазиб олиш бўйича йирик лойиҳаларни, шу жумладан хорижий мамлакатларда амалга ошириш борасида катта тажрибага эга.

Учрашувда Ўзбекистонда ерости газ сақлаш сиғимларини барпо этиш ва газ етказиш тизимларини модернизация қилиш, замонавий бурғилаш технологияларини жорий қилиш ва нефт-газ тармоғи учун мутахассислар тайёрлаш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Мавзуга оид