Ўзбекистон | 13:15 / 25.01.2024
4268
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ипак йўли фонди раиси билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шэнчжэн шаҳридаги тадбирлар доирасида Ипак йўли фонди раиси Чжу Цзюн билан учрашув ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фонд 2014 йилда Хитой раиси Си Цзинпин ташаббуси билан “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Учрашувда саноат кооперацияси ва инфратузилмани ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш учун фонд билан биргаликда яратилган инвестиция платформаси имкониятларини фаол ишга солиш орқали истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги режалар кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид