Ўзбекистон | 19:01 / 28.01.2024
15518
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилмоқда

Айрим ҳудудларда кучли шамол бўлади.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 29 январ, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–5 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража, кундузи 0...–5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши, 25–28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +2...+7 даража, чўл ҳудудларда кечаси –5...–10 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Тошкент,  Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши, 25–28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Қашқадарё Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража бўлади.

Мавзуга оид