Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone 2024 йилда тарихдаги энг катта янгиланишни олади
Ўзгаришлар сунъий интеллектнинг жорий этилиши билан боғлиқ.
2024 йилда Apple компанияси iOS 18 операцион тизимини чиқаради, бу iPhone тарихидаги энг катта янгиланиш бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg мухбири ва таниқли инсайдер Марк Гурман маълум қилди.
Аввало, iOS 18 ўзгаришлари Siri билан боғлиқ бўлади. Янгиланган овозли ёрдамчи генератив сунъий интеллект (СИ) кўринишидаги янги ядрони олади. Ушбу янгиликдан кейин Siri янада фойдалироқ ва ақллироқ бўлиши керак.
Генератив СИ бошқа операцион тизим хизматларига ҳам ўрнатилади. Ҳозирча Apple Music улардан бири бўлиши маълум. Бунда СИ қандай функциялар учун жавобгар бўлиши ҳақида хабар берилмаган.
IOS 18 тизимидаги яна бир катта янгилик Rich Communication Services (RCS) хабар алмашиш стандартини қўллаб-қувватлаш бўлади. RCS - бу SMS тизимининг илғор аналоги бўлиб, ҳар бир хабар учун белгилар чегарасига эга эмас, лекин мултимедиа алмашинувига имкон беради ва контактлар ҳақидаги метамаълумотларни қўллаб-қувватлайди.
iOS 18 тизимининг бета-версияси 2024 йил ёзида чиқиши кутилмоқда. Оммавий версия эса iPhone 16 тақдимоти вақтида ёки ундан кўп ўтмай чиқарилади.
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026