Ўзбекистон | 17:03 / 29.01.2024
9899
2 дақиқада ўқилади

Президент пойтахтдаги дренаж тизими муаммолари ҳақида гапирди

Фото: Видеодан кадр

Шавкат Мирзиёев 29 январ куни ўтказган видеоселектор йиғилишида пойтахтдаги дренаж тизими ёғингарчилик даврида аҳоли эътирозига сабаб бўлаётганини таъкидлади.

Шу муносабат шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ҳамда 1 сентябрга қадар пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ўтган йилда темир йўлда вагонлар паркини янгилаш ва юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича сезиларли натижага эришилмагани кўрсатиб ўтилди.

«Ўзбекистон темирйўллари» раиси Зуфар Нарзуллаев

«Ўзбекистон темирйўллари»га вагон ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ажратилган маблағлардан унумли фойдаланиб, 1,5 мингта юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқариши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

«Қўқон», «Самарқанд», «Тошкент» вокзаллари, «Андижон» ва «Урганч» аэропортлари бошқарувини хусусий секторга бериш масаласини ўрганиш топширилди. Шаҳрисабз, Сариосиё ва Қўқон аэродромларида таъмирлаш ишларини якунлаб, маҳаллий авиаташувларни йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.

Мавзуга оид