Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Ҳар бир инвестиция келишуви лойиҳа ва янги иш ўрнига айланиши шарт
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари форум доирасида эришилган 43 миллиард долларлик келишувларни амалий лойиҳаларга айлантириш ва инвестициялар самарадорлигини ошириш бўйича қатор вазифаларни белгилади.
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида асосий масалага ўтишдан аввал ўтган ҳафта юқори савияда ташкил этилган бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми якунларига тўхталди.
Қайд этилишича, форум доирасида хорижий ҳамкорлар билан умумий қиймати 43 миллиард долларлик 177 та келишувга эришилган.
«Ҳар бир келишув лойиҳага, иш ўрнига, юқори қўшилган қийматга айланиши шарт», — деди давлат раҳбари.
Шу муносабат билан мутасаддиларга хорижий инвесторлар томонидан илгари сурилган 120 та таклиф юзасидан аниқ ечимлар ишлаб чиқиб, тегишли қарорлар киритиш топширилди.
Йиғилишда сўнгги беш йилда мамлакатга жалб қилинган инвестицияларнинг қарийб ярми атиги тўртта ҳудуд ҳиссасига тўғри келгани қайд этилди. Шу билан бирга, ҳудудлар кесимида инвестицияларнинг иқтисодиётга қайтими сезиларли даражада фарқ қилиши таъкидланди.

Масалан, Фарғона вилоятида ҳар 1 миллион сўм инвестиция ялпи ҳудудий маҳсулотга қўшимча 273 минг сўмлик қиймат қўшаётган бўлса, Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 262 минг сўмни ташкил этмоқда. Бухоро вилоятида эса мазкур рақам 117 минг сўм бўлиб, инвестиция самарадорлиги бошқа айрим ҳудудларга нисбатан икки баравар пастлиги қайд этилди.
Шу боис президент тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар инвестицияларни жалб қилишда сифат ва самарадорликка асосланган янги ёндашувни йўлга қўйиши лозимлигини таъкидлади.
Бу мақсадда иқтисодиётнинг 12 та тармоғига 14 та «ақл маркази», шунингдек, 37 та соҳавий илмий институт ва олий таълим муассасаси бириктирилди.
Уларга ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни шакллантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Мавзуга оид
12:53
Президент: Энергия тежамкор қурилиш материалларига ўтиш вақти келди
12:30
Йирик лойиҳаларда маҳаллий қурилиш материаллари улуши оширилади
12:19
Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатида янги тизим яратишни топширди
19:57 / 24.06.2026