Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клавиатурада эмас, ручкада ёзиш мияни яхшироқ ривожлантиради – тадқиқот
Қўлда ёзиш миядаги фаолликни оширади. Бу ўрганиш қобилиятини ривожлантиради. Олимлар болалар эрта ёшдан ёзиш машғулотлари билан кўпроқ шуғулланишини маслаҳат беряпти.
Норвегия фан ва технология университети ручкада ва клавиатурада ёзганда мия қандай ишлаши устида тадқиқот ўтказди. 20 ёшлар атрофидаги 40 нафар талаба қатнашган ўрганишларга кўра, қўл ручкани ушлаб ёзганда миядаги боғланиш шакллари клавиатурада ҳарф тергандагидан мураккаброқ бўлади. Қўлда ёзилганда марказий ва бош миядаги тармоқ марказлари ва тугунлари ўртасида мураккаб боғланиш кузатилади. Миянинг бу соҳаларида ва бундай частоталарда уланиш шакллари хотирани шакллантириш ва янги маълумотларни кодлаш учун жуда муҳим. Шунинг учун ҳам бирор нарсани ўрганаётганда анъанавий усулда ёзиш фойдали.
Тадқиқот қўлда ёзиш натижасида миядаги фаоллик ошади ва ўрганиш қобилияти яхшиланади деб хулоса қилган. Шунинг учун олимлар мактабда болалар эрта ёшдан кўпроқ ёзиш машғулотлари билан шуғулланишини маслаҳат беряпти.
“Мактабда қўл ёзуви амалиётдан фойдаланиш муҳим ва шу билан бирга ривожланиб бораётган технологик ютуқларни кузатиб бориш ҳам муҳим. Маълум бир ўринларда анъанавий қўл ёзуви, яна бошқасида клавиатура билан машқ қилган маъқул”, – дейилади тадқиқотда.
Мавзуга оид
14:44 / 11.11.2025
Beekeeb Toucan: клавиатура ва сичқончани бирлаштирган ноодатий гаджет
18:12 / 23.10.2025
Аёллар учун помада рангидаги ноодатий клавиатура тақдим этилди
11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди
12:37 / 18.09.2018