Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пилла нархи эркинлаштирилади
Бу йил пилла нархи 25 фоизга оширилади. 2025 йилдан пилла нархини давлат белгилаши, фермер ва касаначилар ўзи етиштирган пиллани фақат кластерларга сотиши амалиётидан воз кечилади.
Президент ипакчилик тармоғида кескин ўзгариш қилиш зарурлигини таъкидлади.
Қайд этилишича, Ветнам ва Хитой тажрибаси асосида пиллани саноат усулида етиштириш йўлга қўйилади, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлиги оширилади.
Бунинг учун икки босқичда бозор тамойилларига ўтилади.
Биринчи босқичда бу йил пилла нархи 25 фоизга оширилади. Аҳолига пилла етиштириш учун субсидия берилади ва пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод қилинади.
Иккинчи босқичда эса 2025 йилдан нархни давлат белгилаши, кластерларга туманларни бириктириш, фермер ва касаначилар ўзи етиштирган пиллани фақат кластерларга сотиши амалиётидан воз кечилади. Яъни, пилла фермер ва кластер ўртасида эркин нархда тузиладиган шартнома асосида ёки биржа орқали сотилади.
Йиғилишда пиллачилик соҳасини ривожлантириш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди.
Жумладан, ипак қуртини хонадонларга тарқатиб, ўрма тутзор ташкил этиш ва уй шароитида тайёр ипак ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича тизим яратилиши таъкидланди.
Озуқа-ем базасини кўпайтириш учун бу йил далалар атрофида 150 млн янги навли ҳосилдор тут кўчатини экиш топширилди.
Ипакчилик институти ҳузурида 2 та наслли уруғлик станцияси ишга туширилади. Институтга хитойлик мутахассислар таклиф қилиниб, наслли ипак қурти зотларини яратиш бошланади.
Мавзуга оид
20:00 / 19.04.2026
Солиқ декларацияси тақдим этган 728 нафар хонанда жами 4,7 млрд сўм даромад топгани маълум бўлди
16:33 / 04.03.2026
Хусусий боғча ва мактаб учун тўланган тўловдан даромад солиғини қандай қайтариб олиш мумкин?
08:23 / 13.02.2026
Қонунчиликдаги енгиллик: кимлар даромад солиғини кам тўлайди?
23:08 / 26.06.2025