Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 14 феврал куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 14 феврал, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+7 даража, кундузи +19...+21 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +19...+24 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Аввалроқ «Ўзгидромет» 14–15 феврал кунлари ҳарорат фони феврал ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10–12 даражага юқори бўлишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
14:58 / 22.12.2025
Ҳафта давомида ҳаво бироз исиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
19:05 / 21.12.2025
Ўзгидромет 22 декабр учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
12:09 / 19.12.2025