Жаҳон | 16:56 / 18.02.2024
20121
7 дақиқада ўқилади

Авдийивка учун жанг. Россия армияси шаҳарни эгаллаши арафасидаги сўнгги кунлар

Украинадаги урушнинг 724-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия Авдийивкани тўлиқ эгаллади.
  • Володимир Зеленский хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида чиқиш қилиб, Путинда «фақат иккита эҳтимолий якун борлигини айтди — Ҳаага трибунали ёки ҳозир у учун ўлдираётганлар томонидан бири қўлида ўлим топиш».
  • Россия сунъий йўлдошларга қарши ядровий космик қурол ишлаб чиқишга уринмоқда, деб хабар қилди CNN.
  • Украина ҚК Россия ҳудудлари бўйлаб дронлар орқали ёппасига ҳужум уюштирди. РФ мудофаа вазирлиги бешта регион устида 33 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.
  • Венгрия бош вазири Виктор Орбан мамлакат парламент Швециянинг НАТОга қабул қилиниши бўйича ҳужжатни 26 феврал куни бошланадиган кейинги сессияда ратификация қилишига ваъда берди.

Авдийивка — Украина қуролли кучларининг Донецк чеккасида 2015 йилда барпо этилган мустаҳкам истеҳкоми эди. Россия армияси Авдийивка томон 2023 йил октябрида йирик юриш бошлади — ва катта йўқотишларга учради. 17 феврал куни РФ қуролли кучлари барибир бутун шаҳар ҳудудини, жумладан шаҳардаги асосий истеҳкомлардан бири бўлган кокскимё заводини ҳам ўз назоратига олди.

Z-каналлар россиялик ҳарбийлар Авдийивканинг турли нуқталарида ўз байроқларини ўрнатаётгани акс этган фото ва видеоларни тарқатмоқда: шаҳарнинг ғарбий чеккасидаги Маданият ва техника саройи, шунингдек кокскимё заводида ҳам.

The Washington Post маълумотига кўра, Украина қуролли кучлари Авдийивкадан 15 феврал куни олиб чиқила бошлаганди. Шу куни РФ қўшини шаҳарга шимоли-ғарбдан кириб келиш қисми устидан назорат ўрнатди ва ичкаридаги гарнизон таъминоти тўхтатилди. 16 феврал куни украиналик ҳарбийлар шаҳар жанубидаги истеҳкомлардан чекинишди. 17 февралга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари армия Авдийивкани ташлаб чиққанини тасдиқлади. Украина мудофаа вазири Рустем Умеров «инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш қарори тўғри бўлгани» ва «шаҳар ҳали қайтариб олиниши»ни айтди.

УХХнинг «Алфа» махсус бўлинмаси жангчиси Авдийивка кокскимё заводи ҳудудида. 2024 йил 6 феврал
Wojciech Grzedzinski / The Washington Post / Getty Images
Авдийивка чеккасида ўққа тутилган автомобил. 2024 йил 14 феврал
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Авдийивка чеккасидаги йўл белгиси. 2024 йил 14 феврал
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Украин ҳарбийлари яксон этилган артиллерия қурилмаси ёнидан ўтмоқда. 2024 йил 14 феврал
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Авдийивка чеккасидаги БМП-2 устидаги украин ҳарбийлари. 2024 йил 14 феврал
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
2024 йил 14 феврал
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Ласточкино қишлоғи ортидаги Авдийивка кокскимё заводи устида кўтарилган тутун. Россиялик ҳарбийлар уни «Град» баравар ўт очиш реактив тизимларидан ўққа тутди. 2024 йил 15 феврал
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Авдийивка чеккасида истеҳком қуриш учун тупроқ тўлдирилган қопларни ташиётган украин ҳарбийлари. 2024 йил 17 феврал
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Россиянинг Ка-52 «Аллигатор» зарбдор вертолёти Авдийивка шаҳридан бир неча ўн километр масофадаги Пантелеймоновка посёлкаси устида парвоз қилмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Авдийивкага борувчи йўлдаги БМП-2 устидаги аскарлар. 2024 йил 14 феврал
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Кокскимё заводи устидаги тутун. Украин армияси Авдийивкадан чекиниши. 2024 йил 17 феврал
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Чекинишни муҳокама қилаётган украин ҳарбийлари. 2024 йил 17 феврал
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Селидово ўққа тутилиши оқибатлари

14 февралга ўтар кечаси рус қўшини Донецк областининг Селидово шаҳридаги турар жой ва шифохонага ракета зарбалари йўллади. Украин расмийларига кўра, тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлган — улар орасида ҳомиладор аёл ҳам бўлган; 12 киши яраланган — жумладан тўрт нафар бола ҳам. Қуйида ушбу ҳужум оқибати акс этган суратлар.

Россия ракетаси келиб урилган уй атрофида турган селидоволиклар
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Шифохона биноси ракета зарбасидан кейин
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимлари шифохона биносидан тиббиёт жиҳозларини олиб чиқмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Коммунал хизматлар ходимлари шифохонанинг ойналари синиб кетган деразаси ўрнини фанер билан ёпмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Бахмут яқинидаги барқарорлаштириш пункти

Украиналик ярадор аскар олдинги чизиқдаги тиббиёт пунктида
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий шифокорлар барқарорлаштириш пунктида ярадор аскарни операция қилмоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Шифокорлар ярадор аскар танасидан чиқариб олган ўқ парчаси
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Шимолий Дон дарёси орқали ўтган кўприкнинг таъмирланиши

 

Святогорск — Донецк областидаги шаҳар. Россия қўшини уни 2022 йил июн ойи бошида ишғол этган, ўша йил сентябрида эса Святогорск украин армияси томонидан озод этилган. Россияликлар шаҳарни эгаллаган бўлса-да, Шимолий Дон дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Святогорск лаври Украина ҚК назоратида қолганди. Россиялик ҳарбийлар лавр ҳудудини бир неча бор ўққа тутган, 2022 йил май ойида Шимолий Дон орқали ўтган кўприклар портлатилган. Қуйида украин ишчилари томонидан қайтадан тикланган кўприклардан бири акс этган.

Scott Peterson / Getty Images

Купянскда гуманитар ёрдам тарқатилиши 

Купянск аҳолиси вакиллари инсонпарварлик ёрдамлари солинган пакетларни кўтариб, вайроналар оралаб кетмоқда. Харкив областининг ушбу шаҳри яқинида ҳозир Россиянинг янги юриши бошланган
Antonio Cotrim / EPA / Scanpix / LETA
Купянск яқинидаги кичик қишлоқлардан бирининг аҳолиси Global Empowerment Mission (GEM) ташкилоти юборган озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олмоқда
Antonio Cotrim / EPA / Scanpix / LETA
Antonio Cotrim / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид