Ўзбекистон | 14:33 / 19.02.2024
2713
1 дақиқада ўқилади

Стокҳолмда Орол муаммоси бўйича Ўзбекистон–Швеция музокаралари ўтказилди

Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Швеция Орол денгизи жамияти раҳбари Бо Либерт билан музокаралар ўтказди.

Фото: «Дунё» АА

«Дунё» хабарига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Швеция Орол денгизи жамияти ўртасидаги 25 йиллик ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар 2024 йилда швед ташкилоти томонидан мамлакат олий таълим муассасалари учун сув ресурсларини бошқариш ва барқарор ривожланиш соҳасида онлайн курсларни давом эттириш ва янги лойиҳалар устида бирга ишлаш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон элчихонаси ва Швеция Орол денгизи жамияти ҳамкорлигида давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид