17:38 / 21.02.2024
5997

Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Татаристон бош вазири Алексей Песошин ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон президенти Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказади.

Сўнг етакчилар 21 феврал–3 март кунлари Қозонда ўтказиладиган «Келажак ўйинлари» биринчи халқаро мултиспорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Top