Иқтисодиёт | 12:37 / 26.02.2024
24397
1 дақиқада ўқилади

UNG Petrо шохобчаларида Аи-80 бензини 7000 сўмдан сотила бошланди

“Ўзбекнефтгаз” АЁҚШларида 26 февралдан АИ-80 бензини нархи 200 сўмга кўтарилиб, 7000 сўм деб белгиланди. Компания'нинг Kun.uz'га берган изоҳига кўра, нарх ошиши импорт бензини қимматлагани билан боғлиқ.

Очиқ

Бугун, 26 февралдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз”га қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида энг оммабоп маркали бензин – Аи-80 нархи 6800 сўмдан 7000 сўмгача қимматлади. Буни Kun.uz'га “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати тасдиқлади.

“Ҳа, нарх 200 сўмга қимматлаганини тасдиқлаймиз. Бу импорт бензини нархи ошгани билан боғлиқ. Бензиннинг 60 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилса, 40 фоизи импорт қилинади. Нархлар ошгани учун бизда ҳам нарх бироз қимматлади”, – дейилади компания матбуот хизмати изоҳида.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2023 йил январидан бошлаб Россиядан Аи-80 бензини импортини бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 13 декабрдан 2023 йил 31 декабргача АИ-80 маркали бензин учун акциз солиғининг нол ставкаси қўлланган, 2024 йил 1 январдан бошлаб бу имтиёзли давр якунланиши билан UNG Petro шохобчаларида бу маркадаги бензин 6800 сўмдан сотила бошлаганди.

Мавзуга оид